«Сен бахтли бўлишга ҳақлисан»: «Илк ривожланиш маркази» эътиборга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлайди
Мактабгача таълим агентлиги томонидан ташкил қилинган пресс-тур Тойлоқ педагогика коллежидаги «Илк ривожланиш маркази»да давом этди.
Маълумот учун, бу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-илова 8-9-бандига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 789-сонли “Халқаро тараққиёт уюшмаси, таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ҳамда натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти иштирокидаги «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 6 октябрдаги 195-сонли «Илк ривожланиш марказлари»ни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил қилинган марказ болаларнинг иқтидорини юзага чиқаришга ва имкониятларни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йилида 9 нафар, 2022-2023 ўқув йилида 7 нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бор болалар оддий мактабда ўзи қатори болалар билан бир синфда ўқиш имконига эга бўлди.
Жами марказ бўйича 846 нафар тарбияланувчиларга 36 нафар педагоглар таълим бермоқда. Бу педагоглар Мактабгача таълим вазирлигининг мутахассислари ва психологлари суҳбатидан ўтган, семинар-тренингларда малакаларини оширган.
Марказда 1 нафар координатор, 4 нафар менторлар, 36 нафар педагоглар ва 17 нафар ассистентлар ва 1 нафар ҳамшира, жами нафар 59 нафар ходим фаолият олиб бормоқда.
Тойлоқ туманида 50 та маҳалла мавжуд бўлиб, улардан 41 та маҳалладан болалар қамраб олинган. Энг узоқ маҳаллалар марказдан 45-50 км масофада жойлашган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, лойиҳа кўплаб ёлғиз оналар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва имконияти чекланган оила фарзандларига ҳаётда ижтимоийлашувига ёрдам бериб, уларни психо-ижтимоий қўллаб қувватлайди.
Бу билан инсонларнинг жамиятда ўринини топишга, шунингдек эътибордан ва қамровдан қолган болажонларни ёшига мос ривожланишига хизмат қилади.
