Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 февралдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорида ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш вазифаси қўйилган.
Мазкур қарор ижроси юзасидан юртимизда корхона ва ташкилотлар, аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ўрнатиш оммалашди. Ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларида табиий газ ўрнида кўмир ва бошқа ёқилғи турларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ишга хориждаги йирик компания ва инвесторлар жалб қилиниши билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш йўлга қўйилди. Биргина жорий йилда 27 та йирик қувватли шундай станцияларни қуриш белгиланган. Энг муҳими, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдалангани учун юридик ва жисмоний шахсларга солиқ ва бошқа тўловлардан имтиёзлар берилмоқда.
Президент қарори билан 2023 йилда 1147 та иссиқхона ва 250 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кўмир ёқилғисига ўтказиш режаси тасдиқланган эди. Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонида фаолият олиб бораётган “Жомбой яшил чироқлари” масъулияти чекланган жамияти ана шундай корхоналардан бири. Бир кеча кундузда 700 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга корхона шу пайтгача табиий газдан фойдаланиб, маҳсулот тайёрлаётган эди. Эндиликда заводда ишлаб чиқариш жараёни босқичма-босқич табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказилмоқда.
– 2020 йилдан буён ушбу фаолият билан шуғулланиб келяпмиз, – дейди “Жомбой яшил чироқлари” МЧЖ директори Фахриддин Жўраев. – Тўлиқ табиий газдан фойдаланар эдик. Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида бизнинг корхонамиз ҳам кўмир ёқилғисига ўтиши белгилангач, Хитойдан замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик.
Йилнинг иккинчи чорагидан кўмир ёқилғисидан фойдаланган ҳолда цемент ишлаб чиқаришни бошладик. Натижада жорий йилнинг 8 ойида 9 миллион куб табиий газдан фойдаландик ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 миллион куб газ тежалишига эришдик. Ҳозирда 60-70 фоиз ишлаб чиқариш жараёнлари кўмирга мослашди. Йил якунигача тўлиқ ушбу ёқилғига ўтамиз.
Мазкур корхонанинг кўмир ёқилғисига ўтказилиши натижасида бир йилда 20 миллион метр куб табиий газ тежалади. Бу каби ўнлаб корхоналар ҳисобидан тежаладиган табиий газ эса ушбу ноёб хом ашёдан бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш имкониятини яратади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.