Савдо-саноат палатаси огоҳлантирмоқда

Савдо-саноат палатаси огоҳлантирмоқда

Бугунги кунгача фермер хўжаликлари томонидан териб олинган пахта хом ашёси кластерларга юклаб жўнатилган.

Пахта хом ашёси учун электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 1 ноябргача эди.

Солиқ кодексида товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни бериши солиқ тўловчиларинг мажбурияти эканлиги, яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ва солиқларни ҳисоблаш (ҚҚС 12%, фойда солиғи 15%) амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Мисол тариқасида ҳисобласак, 100 Га ер майдондан (ҳар бир ГА ердан 30 центнер) 3000 центнер пахта ҳосили олингандаги солиқ оқибатлари (пахта тавсиявий нарх бўйича 7800 сўмдан ҳисобланди):
300 тн пахта х 7,8 млн сўм тоннассига = 2340 млн сўм.

Кластер мисолида жарима жами 1099,8 млн сўм:
- 2340 млн сўм*20 % жарима = 468,0 млн сўм
- 2340 млн сўм*12 % ҚҚС = 280,8 млн сўм
- 2340 млн сўм*15 % фойда солиғи = 351,0 млн сўм.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!