Саудия Арабистонининг 3 та жамоаси Де Хеа билан музокаралар ўтказяпти

Саудия Арабистонининг 3 та жамоаси Де Хеа билан музокаралар ўтказяпти

Ҳозирча ҳеч қандай келишувлар йўқ.

Саудия Арабистони клублари дарвозабон Давид Де Хеа билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Todofichajes" хабар бермоқда.

Испаниялик футболчига "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчи ҳозирча бу клубларнинг ҳеч бири билан келишувга эришмади.

Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан бери эркин агент бўлиб қолмоқда. 33 ёшли дарвозабон 2023 йилнинг ёзида МЮдан кетган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!