Саудия Арабистонида учинчи халқаро авиакомпанияни ташкил этилиши мумкин

Саудия Арабистонида учинчи халқаро авиакомпанияни ташкил этилиши мумкин

Яқин Шарқдаги йирик авиаташувчи, жумладан Emirates, Etihad ва Qatar Airways авиакомпаниялари билан рақобатлашадиган RIA авиакомпанияси ташкил этилаётгани ҳақида хабар тарқалгандан кейин, подшоҳликда яна бир янги авиакомпания ташкил этилаётани ҳақида маълум қилинди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Saudia Airlines ва RIA авиакомпанияларидан фарқли улароқ, 2022 йилнинг охирида очилиши режалаштирилаётган ушбу янги авиакомпания рейсларини Қизил денгиз соҳилида бунёд этилаётган келажак шаҳри –Неомдан фақат халқаро йўналишларда қатновларни ташкил этиши керак.

Бу ерда аллақачон аэропорт фаолият юритмоқда. Июнь ойидан бошлаб Saudia Airlines Ар-Риёд ва Дубайга ҳафталик қатновларни йўлга қўйган. Келгусида Лондон, Париж ва бошқа дунё пойтахтларига ҳам рейслар ташкил этилади, дейилади хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!