Саудия Арабистони БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Ал-Ула шаҳрида бўлиб ўтадиган конференциясига таклиф этилган Исроил делегацияси аъзоларига виза олиш учун аризаларни рад этди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Жалиладаги Кафр-Канна шаҳридан исроиллик кўчманчилар конференцияда 22 давлат вакиллари билан иштирок этишлари керак эди, аммо БМТнинг аъзо давлатларга тенг муносабатда бўлиш чақириғига ва Қироллик томонидан йирик туризмни ривожлантириш учун миллиардлаб маблағ сарфланишига қарамай, тегишли визаларни олмаган.
Саудия Арабистонидаги Ал-Ула ва Араб Исроилнинг Кафр Канна шаҳри БМТ томонидан йилнинг энг яхши қишлоқ туризм йўналишлари рўйхатига киритилиши учун танланган энг сара 32 та жой қаторига киради.
"Ушбу воқеага катта умидлар боғланган эди ва бизни унда иштирок этишимизга рухсат берилмагани ачинарли", деди Исроил мэри Закария Напсо.
“Исроил БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ва унинг бошқа органларини кўрсатмаларини, жумладан, ташкилот фаолиятида давлатларнинг иштирокини таъминлашда тенг муносабатда бўлишга чақиради. Бундай ҳолда, ташкилот ушбу стандартларга жавоб бера олмади, бу ачинарли", дея хабар қолдирди Walla нашри.
Виза масаласи Саудия Арабистони Эрон билан узоқ йиллик узоқлашишдан сўнг муносабатларни тиклаётганини эълон қилганидан кейин пайдо бўлган. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Саудия Арабистони билан тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатишни, 2020 йилда АҚШ воситачилигида БАА ва Баҳрайн билан эришилган нормаллаштириш келишувларини кенгайтирмоқчи эканлигини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.