Сардоба фожиаси юзасидан олиб борилаётган тергов иши бўйича дастлабки маълумотлар берилди

Сардоба фожиаси юзасидан олиб борилаётган тергов иши бўйича дастлабки маълумотлар берилди

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожиаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан дастлабки маълумотларни берди.

Жиноят иши доирасида фожиа сабаби юзасидан асосий 4 та тергов версияси бўйича тергов олиб борилмоқда:

1. Лойиҳалашдаги хатоликлар;
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик;
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар;
4. Табиий офат.

Ҳозирда 4 та версияни текшириш юзасидан тегишли экспертизалар, тафтиш ва текширишлар тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!