Санкт-Петербургда ишлаётган юртдошларимизнинг ҳужжатлари қайтариб берилди

Санкт-Петербургда ишлаётган юртдошларимизнинг ҳужжатлари қайтариб берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллигига Ўзбекистон фуқаролари вақтинча ишлаётган қурилиш объектларида иш берувчи уларнинг паспортларини олиб қўйилгани тўғрисида мурожаат қилади.

Муаммога ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчи билан суҳбат ўтказилиб, Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди ва фуқароларнинг паспортлари ўз эгаларига қайтарилди.

Шунингдек, фуқароларга Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!