Самарқандда Турк дунёси маданий меросининг улуғворлигини акс эттирувчи ноёб лойиҳалар тақдим этилди

A A A
Самарқандда Турк дунёси маданий меросининг улуғворлигини акс эттирувчи ноёб лойиҳалар тақдим этилди

2025 йил 4 ноябрь куни (Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд шаҳри) ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессияси доирасида Турк цивилизациясининг бойлиги ва чуқурлигини акс эттирувчи нойоб лойиҳаларнинг юксак даражадаги тақдимоти Турк маданияти ва мероси жамғармаси томонидан ташкил этилди.

Тадбир давомида “Турк дунёcининг маданий коди” номли кўп тилли “Турк дунёcининг маданий мероси каталоги” тақдим этилди. Ушбу лойиҳа “Турк дунёси – 2040” концепцияси ва “TURKTIME” стратегик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, Турк давлатлари раҳбарлари қўллаб-қувватлаган кўп жилдли, кўп тилли “Турк халқ оғзаки ижоди мероси” (“Heritage of Turkic Folklore”) антологияси ҳам намойиш этилди.

Тақдимотдан сўнг, 2025 йил 3 ноябрда ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессияси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, 15 декабрь “Турк тиллари оиласи куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти, хоним Актоти Раймқулова ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Республикасига самимий меҳмондўстлик ҳамда тадбирни ўтказишда кўрсатган ёрдами учун чуқур миннатдорлик билдирди. Ўз нутқида у мазкур лойиҳаларда фаол иштирок этган олимлар, мутахассислар ва Маслаҳатчи қўмита аъзоларини табриклаб, бу нашрлар Турк дунёcини бирлаштирувчи маънавий кўприкка айланганини таъкидлади.

Нутқ сўзлаганлар орасида “Турк дунёcининг маданий коди” каталоги лойиҳасининг куратиси жаноб Рустам Музаффаров ҳамда Ўзбекистондан таниқли олим, “Турк халқ оғзаки ижоди мероси” антологияси муаллифларидан бири жаноб Жўппор Эшонқулов ҳам бор эди. Улар бу нашрларнинг аҳамиятини таъкидлаб, Турк маданияти ва мероси жамғармасининг Турк дунёcи маданий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишдаги ҳиссасини юксак баҳоладилар.

Фахрий меҳмонлар орасида Қирғиз Республикаси Президенти маслаҳатчиси жаноб Арслан Койчиев; Туркия Республикаси Адолат ва тараққиёт партияси раис ўринбосари проф. др. Кюршад Зорлу; ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси витсе-президенти проф. др. Баҳром Абдухалимовлар иштирок этдилар. Меҳмонлар Турк тилларининг бойлиги ва умумий маънавий илдизларини эътироф этувчи ушбу тарихий қарорнинг аҳамиятини алоҳида қайд этиб, тадбирни ташкил этишда Турк маданияти ва мероси жамғармасининг