Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади

Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги хабар берди.

"Президент Фармонига кўра:

➡️ Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда атрофидаги 8 нафар буюк уламо қабрини тиклаш ва ободонлаштириш ишлари концепциясини, уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади.

➡️ Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Молия вазирлиги билан биргаликда  Самарқанд шаҳрида ислом дини, минтақадаги мавжуд дин намояндалари мероси ва моддий маданий мерос объектларини акс эттирувчи тематик хиёбони яратилади", дейилади манбада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!