Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Самарқанд шаҳрида бир нечта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 28 сентябр куни соат 11:15 лар атрофида Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида рўй берган.
Бешта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган ва вафот этмаган. Бешта машина турли даражада шикастланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).