Самарқандда аёл ўгай фарзандини ўғирлаб, кундошига таҳдид қилди

Самарқандда аёл ўгай фарзандини ўғирлаб, кундошига таҳдид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл 48-умумтаълим мактаби ўқувчисини ўғирлаб, уйига олиб кетган.

«Дарё» хабар беришича, ҳодиса 7 октябрь куни тумандаги Булоқбоши қишлоғида рўй берган.

Номаълум аёл мактаб ўқувчисини уйига олиб бориб, сўнг боланинг онасини чақиртирган. Кундоши келгач, боланинг бўйнига пичоқ тираб, «эр меники, кўнмасанг болангни сўйиб ташлайман» деб таҳдид қилган.

Маълумотларга қараганда, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аёл ҳибсга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!