Самарқандда 19 ёшли қизнинг зўрлангани юзасидан 28 ёшли эркакка жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда 19 ёшли қизнинг зўрлангани юзасидан 28 ёшли эркакка жиноий иш қўзғатилди

Аввалроқ Самарқандда текстил корхоналаридан бирида ишлаган 19 ёшли қизнинг зўрлангани ҳақида ёзгандик.

Самарқанд вилояти ИИБнинг ёзишича, 19 ёшли қизнинг зўрлангани ҳолати юзасидан 28 ёшли А.Ф. га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчига нисбатан сирттан қамоқка олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!