Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида туризм ахборот маркази ўз ишини бошлади.
Ахборот марказида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, туристлар учун қизиқарли бўлган маданий мерос обектлари, туристик йўналишлар, жамоат транспорти хизматлари, автомобил ижараси, умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, меҳмонхоналар, тиббий ёрдам марказлари ва бошқалар бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
Марказнинг очилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-декабрдаги “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” консепсияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-455-сон Қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Қайд этиш жоизки, Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази ўз ишини бошлаган бўлиб, жорий йилда уларнинг сонини 18 тага етказиш режалаштирилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.