Самарқанд вилояти Ургут шаҳрида йўқолган 10 ёшли қизча қидирилмоқда

Самарқанд вилояти Ургут шаҳрида йўқолган 10 ёшли қизча қидирилмоқда

Самарқанд вилояти  Ургут шаҳар Дўстлик маҳалласида яшаган 18.05.2009 йилда туғилган Намозова Дилнура Исомиддин қизи бедарак йўқолганлиги сабабли, қидирилмоқда. Бу ҳақда  Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ хабар беради.

Алоҳида белгилари: Бўйи тахминан 140-145 см, юзи юмалоқ кўзи қора, қисиқ, эгнида қизил гулли кўйлак, оёғида жигарранг шиппак, қўлида жигарранг мактаб сумкаси бўлган.

Ушбу бедарак йўқолган вояга етмаган шахс бўйича бирор-бир маълумотга эга бўлсангиз Ургут тумани бўйича ИИО ФМБнинг (66) 240-14-55, (97) 928-50-04 рақамли «Ишонч» телефонларига қўнғироқ қилиш сўралади.

Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!