Сиёсатшунос ва америкалик тадқиқотчи Рафаэл Ордуханяннинг фикрича, АҚШнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича воситачилик ҳаракатлари амалда ҳеч қандай натижа бермади.
Унинг таъкидлашича, Вашингтон ўз иттифоқчилари — на Украина, на Европа давлатлари устидан тўлиқ назоратга эга эмаслиги сўнгги воқеаларда яққол кўринди.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон фақат реал тараққиёт кузатилган тақдирдагина Украина бўйича музокараларда воситачиликни давом эттиришини билдирган эди. У Оқ уй ҳозирча “бир қатор сабабларга кўра” аниқ натижага эриша олмаганини айтди, аммо бу сабабларга изоҳ бермади.
Ордуханяннинг фикрича, Рубионинг баёноти масъулиятдан қочишга қаратилган сиёсий қадамдир.
“Американинг воситачилик ҳаракатлари ҳеч қандай самара бермади. Бу АҚШ келишувга эриша олмаётганини ва ҳақиқий воситачи сифатида ҳаракат қилмаётганини кўрсатади”, — деди у.
Сиёсатшуноснинг қўшимча қилишича, Москва ҳам, Вашингтон ҳам можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконияти деярли қолмаганини тушуниб етган.
“Ҳозирги вазият барча муаммолар яқин вақтда бошқа усуллар билан ҳал қилиниши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу жараёнда Америкага деярли эҳтиёж қолмаяпти”, — дея таъкидлади Ордуханян.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.