Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиги билан боғлиқ саволлар, аниқроғи ҳар хил миш-мишлар икки ҳафтадан бери тинган эмас. Одамларимиз шунчалик сенсацияга ўчми ёки амалдор саломатлиги ҳақидаги маълумотлар очиқ бўлиши керакми?
11 январь кун ярмига бориб Самарқандда вилоят ҳокими ҳақида ҳар хил гап-сўзлар тарқала бошлади. Фақат бир кеча-кундуз ўтгандан сўнг вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Эркинжон Турдимов соғлигини тиклаш мақсадида қисқа муддатли таътилга чиққани ҳақида хабар тарқатди.
Аммо ушбу хабардан кейин ҳам миш-мишлар давом этаверди. Каминага мурожаат қилган касбдошлар вазиятга ойдинлик киритиш учун нимадир қилиш зарурлигини сўрашарди. Жумладан, Rost24.uz ахборот сайтидан қуйидаги мазмунда хат олдим: “Ҳозир Эркинжон Турдимовни айримлар касал, инфаркт бўлди дейишаяпти, яна айримлар коррупцияга аралашган деган гап-сўзларга ишонмоқда, улардан интервью олишингиз мумкинми?”
Шу заҳоти ушбу таклифни вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг телеграм мессенжеридаги каналига жўнатдим. Бир суткадан сўнг олган жавобимда ҳокимнинг аҳволи яхшилиги ва 27 январда даволаниш курси тугаши ёзилган эди.
Бу гапда жон борлигини ва кўчадаги гаплар кимларнидир ўйдирмаси эканини ҳокимликдаги бошқа манба ҳам тасдиқлади. Таъкидланишича, аҳвол инфарк ёки инсультгача етиб бормаган. Лекин агар ҳокимнинг тоби қочиши билан тиббий кўрик ўтказилмаганда ва у яна бир неча кун ишни давом эттирганида, аҳвол жиддийлашиши мумкин бўлган.
Э.Турдимов инфарк ёки инсультга чалинмаганининг яна бир исботи сифатида қуйидаги факт келтирилмоқда. Агар касаллик шу даражада етганида, беморни Тошкентга олиб бориш имконсиз эди.
Самарқанд вилоят ҳокимининг аҳволи қониқарли эканлиги ва бошқалар билан гаплашаётганлиги ҳақида бугун яна бир далилни эшитдим. 26 январь божхона ходимлари кунида янги жойда қурилган “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов тўпланганларга “бугун ҳокимимиз Э.Турдимов билан гаплашдим. У киши сизларга салом ва табрикларини етказишимни сўрадилар” деди.
Демак, кўчадаги гап-сўзлар фақат миш-миш. Лекин бунча гап қаердан пайдо бўлди?
“Тошкентга бошқа мақсадда олиб кетилган” ёки “аллақачон хорижга кетиб қолган” каби турли-туман сўзлар келиб чиқмаслиги учун сиёсий раҳбарлар, катта амалдорларнинг турмуши ва соғлиги билан боғлиқ ахборотни ўз вақтида аҳолига етказиш масалага эски, шўрочасига эмас, янги, илғор демократик давлатларда қабул қилинган тартиб асосида ёндошиш кераклиги шундайгина намоён бўлмоқда.
Ривожланган мамлакатларда солиқ тўловчи унга раҳбарлик қилаётган, халқни бошқараётган шахснинг саломатлиги ҳақида хабардор бўлиши шарт деган ақида ҳукмрон. Катта амалдор даволанаётган шифохона эшиги олдида журналистларнинг маълумот олиш илинжида кечаю кундуз навбатчилик қилишида ана шундай маъно бор. Мавжуд аҳволдан кунма-кун, соатма-соат хабардор бўлиб турган аҳоли орасида ваҳима ва турли миш-мишлар тарқалмайди. Сиёсатчилар, турли амалдорлар ҳаёти ҳақида хабардор бўлишга интилиш у мамлакатларда шахсий ҳаётга дахл этиш деб тушунилмайди. Чунки уларда амалдор оддий фуқародан фарқли ўлароқ, солиқ тўловчилар ҳисобидан халққа хизмат қилиш учун мансаб курсисида ўтирибди, деб ҳисобланади.
Эркинжон Турдимов билан боғлиқ ҳодисадан мутасаддилар тўғри хулоса чиқарадилар ва бизда ҳам бундан кейин ҳоким ёки бошқарув тизимида маълум мавқега эга шахс билан юзага келган вазият ҳиқида аҳолини ўз вақтида ва тўлақонли хабардор қилиш тизимига ўтилади деган умиддамиз.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.