Салоҳ туфайли Серхио Рамоснинг ҳаёти хавф остида қолмоқда

Салоҳ туфайли Серхио Рамоснинг ҳаёти хавф остида қолмоқда

“Реал” ҳимояси Серхио Рамоснинг ҳаёти “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга жароҳат етказгани учун хавф остида қолмоқда.

Маълумот учун, Рамос Чемпионлар лигаси финалида мисрлик ҳужумчини йиқитган, оқибатда Салоҳ ўйинни анча барвақт жароҳат олиб тарк этишга мажбур бўлганди.

Испан нашрларининг ёзишича, айни дамда мухлислар ижтимоий тармоқлар орқали Рамосни ҳақоратларга кўмиб ташлашган. Энг ёмони, ҳозирда Муҳаммад Салоҳнинг кўплаб мухлислари испаниялик ҳимоячига қўнғироқ қилиб, таҳдидли фикрлар билдиришган ва оила аъзоларининг ҳаётини хавф солишларини таъкидлашган. “Marca” нашрининг ёзишича, айни дамда Рамос ва унинг оила аъзолари телефон рақамларини ўзгартиришга мажбур бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!