Саида Мирзиёева АҚШдаги Метрополитен музейида бўлди

Саида Мирзиёева АҚШдаги Метрополитен музейида бўлди

Саида Мирзиёева Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи вакиллари – ислом санъати куратори Навина Ҳайдар ва кўргазмалар бўйича директор ўринбосари Куинси Хоутон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги канали орқали хабар берди.

Қайд этилишича, дунёдаги энг нуфузли музейлардан бири Ўзбекистон делегациясини қабул қилган.

Мирзиёеванинг ёзишича, учрашувда Метрополитен санъат музейи ходимларининг 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган IV Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференциясида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинган.

“Мен учун институтлар ўртасидаги мулоқот жуда муҳим. Бу мутахассисларнинг ички ривожланиши ва маданий алмашинувига туртки беради. Шунингдек, учрашув давомида музейларимиз мутахассисларининг стипендия дастурида иштирок этиши ва Метрополитен музейида малака ошириш масаласини ҳам кўтардик”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!