Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегара баҳсларини яқин орада ҳал қилишдан умид қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари Садир Жапаров Бишкекда бўлиб ўтган халқ қурултойида айтиб ўтди.
"Бизнинг асосий мақсадимиз – ҳар қанча қийинчиликларга қарамай, бир ҳукуматдан бошқа ҳукуматга ўтиб келаётган чегара муаммоларини кейинги авлодга қолдирмай ҳал қилиш. Ҳозир биз қўшни Тожикистон билан чегара масалаларини ҳал қилишга киришдик ва муаммони тезроқ бартараф қилиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз", - деди у.
Унинг айтишича, республика коронавирус пандемияси ва унинг ортидан пайдо бўлган глобал сиёсий ва иқтисодий воқеаларнинг салбий оқибатлари билан юзма-юз келди.
"Янги хатарлар ва муаммолар барча мамлакатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам пайдо бўлди. Уларнинг бири хавфсизлик масаласидир.
Мамлакатимиз яхлитлигига таҳдид солган чегарадаги сўнгги воқеалар ҳар бир қирғизистонликни хавотирга солди. Очиғини айтганда, чегарачиларимиз ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган фожиали воқеаларга чегара чизиқларини аниқлаш ишлари охирига етказилмагани ва номаълум муддатга чўзилиб кетгани асосий сабаб бўлди", - дея таъкидлади президент.
Шу билан бирга, Қирғизистон Президентининг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакат барча қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой билан чегара масалаларини тўлиқ ҳал қилган, фақат Тожикистон бундан мустасно.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2025 йил 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур тадбиркор Илон Маскнинг янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни тузиш ташаббусини очиқчасига танқид қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.