Рууд ван Нистелрой “Манчестер Юнайтед”да иш бошлаши мумкин

Рууд ван Нистелрой “Манчестер Юнайтед”да иш бошлаши мумкин

Рууд ван Нистелрой “Манчестер Юнайтед”да Эрик тен Ҳаг штабида иш бошлаши мумкин.

Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Шунингдек, Нистелрой “Бёрнли” бош мураббийлиги учун асосий номзодлар рўйхатидан жой олган. Яқинда Венсан Компани “Бёрнли”ни тарк этиб, “Бавария”да иш бошлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мутахассис футболчилик фаолиятида 2001 йилдан 2006 йилга қадар манкунианликлар сафида тўп сурган.

Мураббийлик фаолияти давомида эса “ПСВ”нинг бир нечта ёш даражаларида ишлаган ва 2022 йилдан 2023 йилга қадар асосий жамоада ҳам ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!