Руслар бир қишлоқни эгаллаб олди: у Часов Яр яқинида
![Руслар бир қишлоқни эгаллаб олди: у Часов Яр яқинида Руслар бир қишлоқни эгаллаб олди: у Часов Яр яқинида](/photos/news/9O6eNdZKRKdZmF6.jpeg)
Россия қўшинлари Украина шарқига кириб, Донетцк вилоятидаги Ивановское қишлоғини эгаллаб олди. Бу ҳақда Deep State лойиҳаси хабар бермоқда.
«Душман Новопокровское яқинида, Старомаёрскоеда олдинга силжиб, Ивановскоени эгаллаб олди», — дейилади хабарда.
Ивановскоенинг қўлга олингани ҳақидаги расмий маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган. Онлайн хариталарга кўра, Ивановскоедан Часовой Яргача бўлган масофа 10 километрдан кам.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).