Россиянинг "Газпром" компанияси, кутилганидек, Москва вақти билан эрталаб соат 8:00 дан (Киев вақти билан 7:00, Лондон вақти билан 5:00) Украина орқали газ транзити тўхтатилганини тасдиқлади.
"Газпром" ўз матбуот баёнотида 1 январ куни эрта тонгда "Газпром"нинг Украинанинг "Нафтогаз" компаниялари ва Украинанинг газ узатиш тизими оператори билан 2019 йилда имзолаган газ транзити бўйича келишувлари муддати тугаганини эслатиб ўтади.
“Украина томони ушбу келишувларни узайтиришдан бош тортгани сабабли, “Газпром” 2025 йил 1 январдан бошлаб Украина ҳудуди орқали транзит учун газ етказиб бериш техник ва ҳуқуқий имкониятидан маҳрум бўлди. Москва вақти билан соат 8:00 дан бошлаб Россия газини Украина ҳудуди орқали ташиш учун етказиб бериш амалга оширилмаяпти”, — дейилади Россия компанияси матбуот хабарида.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
Кредит қарздорлигини бартараф этиш учун қарздорга муддат берилган, бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина реализация қилиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ўтган кун давомида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина қирувчиси ва юзга яқин дронини уриб туширди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Тўқаев журналистнинг БМТга раҳбарлик қилиш режалари туфайли 2026 йилда Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериш сўровига шу тарзда жавоб берган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.