Россиянинг эркак колонияларидаги маҳбуслар сони рекорд даражада камайди

Россиянинг эркак колонияларидаги маҳбуслар сони рекорд даражада камайди

Сентябрь–октябрь ойларида Россиянинг эркак колонияларидаги маҳбуслар сони рекорд даражада — 23 минг кишига камайди, деб хабар берди Медиазона.

Газетанинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган энг оммавий амниция пайтида ҳам, коронавирус даврида ҳам судлар томонидан маҳбусларни озод қилиш ҳақида бундай кенг қамровли ҳукм чиқариш кузатилмаган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, маҳбуслар сонининг кескин қисқариши уларнинг "ЧВК" Вагнер га Украинадаги урушда қатнашиш учун ёлланиши фонида содир бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!