Россиялик эркак Эверест чўққисига чиқиш пайтида вафот этди

Россиялик эркак Эверест чўққисига чиқиш пайтида вафот этди

55 ёшли россиялик алпинист Павел Кострикин Непалда Эверест чўққисига чиқиш чоғида вафот этди. Бу ҳақда 8 май, якшанба куни “ТAСС” хабар беради.

Дастлаб, у 7 май, шанба куни 5360 метр баландликдаги лагерда вафот этгани маълум бўлганди. Бундан бироз олдин россиялик ўзини яхши ҳис қилмаётганидан шикоят қилган.

Кейинроқ Россиянинг Непалдаги элчихонаси россиялик алпинистнинг жасади текширув учун Катмандуга юборилишини маълум қилди. Тез орада алпинистнинг қариндошлари ҳам “жасадни олиб чиқиш ёки кўмиш масаласини ҳал қилиш учун” Непалга келиши керак.

Департамент, шунингдек, эркакни 6100 метр баландликда жойлашган лагерда қутқариб бўлмаслигини айтди - у Эверестдаги базавий лагердан баландроқда жойлашган. Aниқлик киритилишича, улар россияликни қияликдан пастга туширишга ҳаракат қилган, бироқ вертолёт ёмон кўриниш туфайли вазифаларни бажара олмаган, дея тушунтирди элчихона.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Xusan
    Mana buni balandlik dsa boladiiii😃
    Зулхумор
    Тупой!!!