Қарийб 7 минг чет эл фуқаролари “Нолегал-2023” операцияси доирасида Россиядан чиқариб юборилди, миграция қонунчилиги бўйича 45 минг қоидабузарликлар аниқланди, дея хабар берди Мусофир/Мигрант Telegram - канали.
Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари КХШТга аъзо давлатлардаги ҳамкасблари билан биргаликда “Нолегал-2023” операциясининг биринчи босқичини амалга оширган.
Асосий ҳаракатлар мамлакатлар ҳудудида “миграция вазиятини барқарорлаштириш”га қаратилган. Шунингдек, ноқонуний миграция каналларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича амалий вазифалар ҳал этилган.
Расмий вакилнинг қайд этишича, амалиёт давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 45 мингга яқин миграция қоидабузарликларини аниқлаган. Улар орасида 33 мингдан ортиқ хорижликларнинг Россияга кириш, чиқиш, транзит ўтиш ва бўлиш қоидалари бузилган. Шунингдек, хорижликлар томонидан 12 мингдан ортиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибини бузиш ҳолатлари қайд этилган.
“Хорижий фуқароларга нисбатан Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш тўғрисида етти мингга яқин қарор қабул қилинди. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи, қурол-яроғнинг ноқонуний муомаласи, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича икки мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатилди. 273 нафар шахс федерал ва халқаро қидирувга берилган”, — деди Волк.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.