Россияда ўзбекистонлик йигит қизни пичоқлаб ўлдирди

Россияда ўзбекистонлик йигит қизни пичоқлаб ўлдирди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Выборгский туманида 25 ёшли ўзбекистонлик йигит 20 ёшли қизни бир неча марта пичоқлади. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Ҳодиса 30 июль куни Симонова кўчасидаги 7-уй ҳовлисида содир бўлган. Тўсатдан келиб чиққан жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланувчини пичоқлаган. Қиз олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Шундан сўнг йигит пичоқни аввал ўзининг елкасига, кейин эса кўкрагига урган. У оғир аҳволда 3-шаҳар касалхонасига ётқизилган. Қотиллик юзасидан эса жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!