Россияда оламдан ўтган тожикистонлик муҳожирлар жасадлари тадбиркор ҳомийлигида ватанга етказилади

Россияда оламдан ўтган тожикистонлик муҳожирлар жасадлари тадбиркор ҳомийлигида ватанга етказилади

Кеча Москвадан рефрижераторли махсус машинада тожикистонлик жами 50 нафар муҳожирнинг жасадини ватанга олиб кетишди. Муҳожирлар Россияга пул топиш учун бориб, турли сабабларга кўра ўлим топган. Новосибирскда фаолият юритувчи тожикистонлик тадбиркор жасадларни ватанга етказишда ўз ҳомийлигини таклиф этди. Аммо мутасаддилардан исми-шарифи маълум қилинмаслигини сўради. Тадбиркорни дуо қилишса, шунинг ўзи етаркан. Худо насиб қилса, бир ҳафта ичида жасадлар Тожикистонга етказилади.

Шу йил 16 июн куни 21 ёшли талаба Ҳожимурод Қаландаровнинг жасади ватанга олиб келинганди. Ҳожимурод Уфадаги Белая дарёсида чўкаётган болани қутқариб қолган-у, афсус, ўзи ҳалок бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!