Россияда мигрантлар IT-технологиялари ёрдамида назорат қилинади

Россияда мигрантлар IT-технологиялари ёрдамида назорат қилинади

Россия ИИВ мамлакатда бўлиб турган мигрантлар устидан назоратни замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳисобига кучайтиришга умид қилмоқда.
Бундай қонун лойиҳаси ИИВ томонидан 2020-2022 йилларда Россия Федерациясининг Давлат миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш юзасидаги тадбирлар доирасида тайёрланган. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтган ва Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигига йўналтирилган.
Янгилик мамлакатдаги хорижликларнинг кириш ва бўлишларини назорат қилиш сифатини ошириши керак.
“Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқишнинг мақсадлари бири хавфсизликни таъминлаш даражасини, жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат назоратини амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига оширишдир”, - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!