Россия Федерациясининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари янги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцинасини синаб кўрди ва тажриба муваффақиятли ўтди.
Олимларнинг маълум қилишича, тажрибада уни ишлаб чиққан, клиник тадқиқотларгача ишларни ташкил этган инсонлар, технологлар иштирок этишган ва уларда иммунитет сақланиб қолган, ҳеч қандай салбий таъсирлар аниқланмаган. Марказ директорининг сўзларига кўра, вакцина синаб кўрилгандан сўнг, барча ихтирочилар “тирик, соғлом ва бахтли”.
Ҳозирда вакцина клиник синовгача даврнинг якуний босқичида ва приматларда қўшимча текширилмоқда. Текширишлар натижаси олинганидан сўнг клиник тадқиқот учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати талаб этилади ва шундан кейин кўнгиллиларда синов бошланади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.