Россияда 54 киши алкоголдан заҳарланди, 26 нафари вафот этди

Россияда 54 киши алкоголдан заҳарланди, 26 нафари вафот этди

Оренбург вилоятида 54 киши қўлбола алкоголдан заҳарланди, улардан 26 нафари вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости вилоят соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

Aввалроқ Тергов қўмитаси этил спиртини ноқонуний ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш (Жиноят кодексининг 171.3-моддаси 1-қисми), хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни сотиш моддалари бўйича бешдан ортиқ жиноят ишини очганди.

Хавфсизлик кучлари қўлбола алкогол ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилинган олти кишини қўлга олди. Вилоят ҳукумати маҳаллий аҳолига тергов тугагунига қадар спиртли ичимликлардан воз кечишни маслаҳат берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!