Россия январда 8 млрд евро йўқотди

Россия январда 8 млрд евро йўқотди

Россия нефтига нарх чегарасининг жорий этилиши муносабати билан январь ойида Россиянинг нефть ва газдан даромадлари учдан бир қисмга қисқарди, деб маълум қилди Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) раҳбари Фотиҳ Бирол. Унинг сўзларини 5 февраль, якшанба куни Reuters агентлиги келтирмоқда.

ХЭА маълумотларига кўра, январь ойида Россия нефть ва газ сотишдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллиард еврога кам даромад олган. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, даромаднинг пасайиши 30 фоизни ташкил этди.

Биролнинг сўзларига кўра, Россиядан нефть нархига ўрнатилган юқори чегара «нефть бозорларини барқарорлаштириш ва Москванинг экспорт даромадларини камайтириш» мақсадларига эришди. Ҳелсинки Энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази (CREA) таҳлилчиларига кўра, Европанинг Россия нефти импортини тақиқлаши ва Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган нархлар юқори чегараси Россияга ҳар куни 160 миллион еврога тушяпти.

Европа Иттифоқининг денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтига эмбаргоси 5 декабрдан кучга кирди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи, G7 давлатлари ва Австралия Россия нефтининг бир баррелига 60 долларлик чегарани белгилади.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи кенгаши 5 февраль куни Россиядан келадиган нефть маҳсулотларига иккита нарх чегараси белгилашга қарор қилди. Хом нефтга чегирма билан сотиладиган нефть маҳсулотлари бир баррель учун 45 доллар нархга эга бўлади. Ушбу тоифага, масалан, мазут киради.

Хом нефтга устама билан сотиладиган қайта ишланган нефть маҳсулотлари учун баррелга 100 долларлик иккинчи чегара нархи ўрнатилади. Бу гуруҳга бензин ва дизель ёнилғиси киради.

Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин нарх чегарасини жорий қилган «дўст бўлмаган» давлатларга нефть етказиб беришни тақиқловчи фармонни имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!