Тҳе New York Times газетаси Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 17 март, 15 апрель ва 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда тақдим этилган тинчлик шартномасининг лойиҳасини эълон қилди.
Ҳужжатлар Украина, Россия ва Европадаги манбалар томонидан тақдим этилган ва уларнинг ҳақиқийлиги музокаралар иштирокчилари томонидан тасдиқланган.
15 апрелдаги “Украина учун доимий нейтраллик ва хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома” деб номланган ҳужжат Россия президенти Владимир Путинга кечроқ юборилган келишувдир. Ундаги асосий шартлар қуйидагилар:
— Украинага ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва контингентларни жойлаштириш, барча кафил давлатлар розилигисиз хорижий қўшинлар иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказиш тақиқланади.
— Келишув иловасида Украина армиясининг максимал сони 250 минг кишидан ошмаслиги кераклиги айтилган.
— Украина НАТО ва бошқа ҳарбий иттифоқларга қўшила олмайди, шунингдек, ўз хавфсизлигининг кафилларидан бири бўлган давлатлар: Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция томонида ҳарбий можароларда қатнашмаслик мажбуриятини олади (Беларусь ва Туркия қавс ичида кўрсатилган).
— Россия Украинадан рус тилига давлат тили мақоми беришни сўраган, бироқ Киев бу борада рози бўлмаган.
— Кафил давлатлар учун Украинанинг ички ишларига аралашмаслик ва мамлакат ҳудудига қўшин киритмаслик мажбурияти белгиланган.
— Украина ва Россия 2014 йилдан бери жорий қилинган барча ўзаро санкцияларни бекор қилиши керак. Шу билан бирга, келишув Қрим ҳудудига тааллуқли эмас.
“Москва Киевдан Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишини хоҳлаган, бироқ украиналик музокарачилар бу шартни бажаришдан бош тортган”, — деб ёзади NYT.
Бундан ташқари, Истанбул келишув лойиҳасида Қримнинг мақоми 10-15 йил ичида аниқланиши, Зеленский ва Путин 2022 йилда шахсан учрашиб, тинчлик шартномасини якунлаши ва Украина ҳудудининг қанча қисми Россия назорати остида қолиши ҳақида келишиб олиши керак бўлган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.