Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашишди

Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашишди

Москва ва Киев ўртасидаги янги маҳбус алмашинуви доирасида Украина 106 нафар ҳарбий хизматчи – 98 аскар ва саккиз зобитни ватанига қайтаришга муваффақ бўлди, дея маълум қилди Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак. Уларнинг барчаси Бахмут ҳудудидаги жангларда асирга олинган. Украина бунга жавобан қанча россиялик қайтгани ҳақида хабар берилмади.

"Бу 106 кишининг кўпчилиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди – улар бедарак йўқолган деб ҳисобланган. Лекин биз уларни топдик ва уйга қайтардик. Ҳар бир фронтда турганлар ёдда тутишлари керак: биз қанча кўп рус ҳарбийларини асирга олсак, шунча кўп халқимизни қайтаришимиз мумкин бўлади", — дея таъкидлади Украина президенти Володимир Зеленский.

Россия томонида маҳбуслар алмашинуви фактини Омбудсман Татьяна Москалкова тасдиқлаб, буни "Вагнер" хусуси ҳарбий ширкати амалга оширганини маълум қилди.

"Вагнер" асосчиси Евгений Пригожиннинг айтишича, у ҳарбий асирлар билан биргаликда Бахмутда бинолардан бири қулаши оқибатида ҳалок бўлган америкалик ва туркнинг жасадларини Украинага қайтарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!