Чехия Бош штаб бошлиғи Карел Ржеҳка Россия ва НАТО ўртасидаги уруш эҳтимоли ҳақида гапирди, деб ёзади Чехиянинг Новинку нашри.
Унинг сўзларига кўра, Чехия қуролли кучлари потенциал шиддатли можарога ҳозирданоқ тайёргарлик кўришни бошлаган, чунки Россия ҳозирда Алянс билан можаро траекториясида.
“Россия ва Шимолий Атлантика иттифоқи ўртасида уруш бўлиши, бу биз учун энг ёмон сценарий бўлиши мумкин эмас, балки мумкин”, - деди у.
Ҳарбий амалдор, шунингдек, Чехия НАТО аъзоси эканлигини эслатди. Бу ҳам афзалликларни беради, ҳам мамлакат зиммасига муайян мажбуриятларни юклайди.
“Агар уруш бошланса, алянс режаларига кўра кўп сонли чех аскарлари жангларга қўшилади”, - дея қўшимча қилди у.
Чехия Бош штаб раҳбарининг айтишича, бу ҳолатда унинг мамлакати миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Россия энергия таъминотига қарамликни бартараф этиш учун Россиянинг Украинага қарши уруши тажрибасини ҳисобга олади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.