Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ироқни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ироқни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Россия миллий футбол жамоаси, Санкт-Петербургда ўтказилган ўртоқлик учрашувида улар Ироқни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Бугун, 23 минг 818 киши томонидан томоша қилинган Санкт-Петербургда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Россия терма жамоаси жилмайган томон бўлди.
Биринчи голни 50-дақиқада Антон Миранчук киритди. Орадан 8 дақиқа ўтиб ёш футболчи Сергей Пиняев думалоқ чармни дарвозага йўллади. Пиняев ўзининг биринчи халқаро ўйинида Россия тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.
Футбол бўйича Россия терма жамоаси Осиё давлатлари билан ўртоқлик учрашувларини давом эттирмоқда. 23 март куни Россия – Эрон ўртоқлик учрашуви 1:1 ҳисобида якунланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!