Россия Ташқи ишлар вазири Пхенянга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Федерацияси ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги келишувлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида октябр ойида Пхенянга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда “Yonhap” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ташриф Владимир Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги икки давлат муносабатлари ва ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича келишувнинг давоми бўлади.
Нашрнинг қайд этишича, Лавровнинг ташрифи мақсадларидан бири Путиннинг КХДРга ташрифига тайёргарлик кўриш бўлиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).