Россия рекорд миқдорда олтин сотди

Россия рекорд миқдорда олтин сотди

Россия ўтган йили Буюк Британияга рекорд миқдордаги 5,33 млрд долларлик олтин сотди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати маълумотларида келтирилган.

Таққослаш учун, Буюк Британия 2018 йилда Россиядан 433 млн, 2017 йилда 1,1 млрд долларлик олтин сотиб олган.

Маълумот берилишича, сотилган олтиннинг барчаси қуйма олтин бўлиб, вазни 12,5 кг атрофида бўлган 9 минг дона ёмби етказиб берилган.

Буюк Британиядан ташқари яна 12 мамлакат Россиядан жами 409 млн долларлик олтин сотиб олган.

Олтин Россиянинг Буюк Британияга энг кўп экспорт қилинган маҳсулоти бўлиб, у нефть маҳсулотлари экспортини (3,4 млрд долларлик) ҳам ортда қолдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!