Россия разведкаси барчасини олдиндан билган

Россия разведкаси барчасини олдиндан билган

Россия разведкаси Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб кириш операциясига тайёргарлик кўраётганини олдиндан билган, бироқ бу ҳақда Путинга айтмасликка қарор қилишган, деб ёзади Bloomberg Кремлдаги манбасига таяниб.

Россия разведкаси Курск вилоятига бостириб кирилишидан 2 ҳафта олдин Украина чегара ҳудудда ўз кучларини тўплаётгани ҳақида Бош штаб раҳбари Герасимов ва Россия Федерацияси олий ҳарбий раҳбариятини огоҳлантирган. Бош штаб бу ҳақда ҳеч кимга, жумладан президент Путинга ҳам хабар бермасликка қарор қилган.

Bloomberg шунингдек, Кремлда Герасимовдан норозилик кучайиб бораётганини, аммо у яқин орада лавозимидан озод этилмаслигини ёзади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!