"Россия қўшинлари Запорожье йўналишидаги Орехов туманини мудофаа қилмоқда"

 "Россия қўшинлари Запорожье йўналишидаги Орехов туманини мудофаа қилмоқда"

"Россия қўшинлари Запорожье йўналишидаги Орехов туманини мудофаа қилмоқда", деди Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр. Қолаверса, у Украина қуролли кучларининг жанубда қарши ҳужуми бошланганини тасдиқлади.

Аввалроқ Запорожье вилоятининг Россия назоратидаги қисми раҳбари Украина Қуролли кучларининг Орехов вилоятидаги ҳужумлари қайтарилганини маълум қилганди.

Маляр, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Бахмут йўналишида фаол кураш олиб бораётганини, рус ҳарбийлари эса ҳужумга ўтишда муваффақиятсизликка учраётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Украина ҳарбийлари Донецк яқинидаги Маринка вилоятида Россия армиясининг “кўплаб ҳужумларини” қайтарди.

Донецк вилояти ғарбидаги Великая Новоселка учун жанглар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!