Николай Удовиченко ўрнига Сергей Вакунов тушди. Фармон расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Удовиченко бу лавозимда 2019 йилдан бери ишлаб келмоқда. Қарор сабаблари ҳақида хабар берилмаган. Россия Ташқи ишлар вазирлигида элчиларни вазирлик ходимларига вақтинча тайинлаш билан алмаштириш амалиёти мавжуд.
Путин маъмуриятида Вакунов Президент маъмуриятининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган. У 2019 йилда Путин делегацияси билан Бишкекка борган ва камида 2013 йилдан бери Россияда Қирғизистон делегациялари билан учрашувларда иштирок этган, дея хабар беради очиқ манбалар.
Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг, кўплаб журналистик текширувлар Қирғизистонни Россияга санкцияланган маҳсулотлар импортининг асосий нуқталаридан бири деб атаган. Камида ҳукуматга алоқадор бир неча россиялик тадбиркор Қирғизистон фуқаролигини олган.
2022 йилда мамлакатнинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 37 фоизга ўсди, 2023 йилда эса 15,6 фоизга камайган. Мамлакат ТИВ раҳбари Жеэнбек Кулубоев 2023 йилда мамлакати санкцияларни бузмаслигини ва бунга ёрдам бермаслигини маълум қилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.