Россия эски самолётларнинг бир қисмини замонавий Су-35 самолётларига алмаштирди

Россия эски самолётларнинг бир қисмини замонавий Су-35 самолётларига алмаштирди

Россия CВОда иштирок этган эски самолётларнинг бир қисмини замонавий Су-35 самолётларига алмаштирди, деди украиналик юқори мартабали амалдор.

Унинг сўзларига кўра, янги авлод қирувчилари «жуда самарали радарлар ва узоқ масофага учувчи ракеталар» билан жиҳозланган – Украина Қуролли кучларида уларга қарши туриш воситалари йўқ.

«[РФ Қуролли Кучларининг] ҳаводаги устунлиги ҳақиқий хавфдир», деди у ABC Newsга.

Яна икки расмий Россиянинг осмондаги ҳукмронлиги Киев учун асосий муаммо эканини тасдиқлади. Улардан бири Россияда Украинадан «12 баравар кўп самолёт бор»лигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!