Роналду терма жамоалар миқёсидаги энг яхши тўпурар совринини қўлга киритди

Роналду терма жамоалар миқёсидаги энг яхши тўпурар совринини қўлга киритди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду терма жамоа миқёсида энг яхши тўпурар совринини олди.

Футболчи ҳисобида 189 учрашувда 117 та гол бор. У 109 та гол урган эронлик Али Дайини ортда қолдирди.

“Бундай мукофотни олганимдан фахрланаман. Бир кун келиб мен ҳам бунга эришаман деб ўйламагандим. Фаолиятимда муҳим роль ўйнаган барчага миннатдорчилик билдираман. Криш барибир шов-шув кўтаради”, деди Роналду Португалия футбол федерациясидаги тадбирда.

37 ёшли футболчи 2003 йилдан буён Португалия терма жамоасида ўйнаб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!