"Реал Мадрид" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

"Реал Мадрид" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

"Барселона" "Реал" вингери Марко Асенсиога қизиқиш билдирмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби 27 ёшли қанот ҳужумчиси билан эҳтимолий трансфер борасида алоқага чиққан. Унинг "Реал" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

Футболчининг агенти Хорхе Мендеш уни Премьер-лиганинг кўплаб клубларига, шунингдек, "Барселона"га таклиф қилди.

Каталонияликлар спорт раҳбарияти Мендеш билан яқин муносабатларга эга. Мендеш ва каталонияликлар вакиллари Асенсиони "Барса"га ўтказиш вариантини муҳокама қилишди.

Мадридликлар Асенсиога янги шартнома таклиф қилди, аммо футболчи маошдан қониқмади. Томонлар келишувга эриша олишмади, чунки футболчининг молиявий талаблари "Реал Мадрид" унга беришга тайёр бўлган суммадан юқори.

Асенсио ҳали келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Унинг "Реал"да қолиши эҳтимоли бор.

Қанот ҳужумчиси жорий мавсум Мадридликлар сафида барча турнирлар доирасида 22 ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!