"Реал Мадрид" асосий ярим ҳимоячиси фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин

"Реал Мадрид" асосий ярим ҳимоячиси фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Каземирога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

“Қизил иблислар” раҳбарияти марказий ярим ҳимояни кучайтиришни ўйламоқда. Лекин, "Реал" ҳалигача 30 ёшли бразилиялик футболчи бўйича таклиф олгани йўқ.

Қайд этилишича, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бразилиялик футболчини юқори баҳолайди, шу боис “Манчестер Юнайтед” учун бундай трансферни амалга ошириш осон бўлмайди.

Тransfermarkt портали Каземирони 40 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!