"Реал"да ўйнаш кўпчилик учун фаолиятнинг энг юқори чўққиси ҳисобланади. Аммо Мадрид клубидан кейинги футбол ҳаёти қандай кечади?
Қуйида жамоанинг собиқ юлдузлари тақдири ҳақида қисқача сўзлаб берамиз.
Марсело
2021/2022 мавсумида Чемпионлар лигаси ва Ла Лигани ютгач, бразилиялик ҳимоячи "Олимпиакос"га йўл олди. Грецияда уни 25 минг мухлис пиротехник шоу билан қарши олди. У ўзи билан Хамес Родригесни ҳам олиб келди. Аммо Марсело "Олимпиакос"да бор-йўғи ярим мавсум қолди: бош мураббий Мичел билан келишолмади ва ўйин амалиётида рақобатда мағлуб бўлди.
Шундан сўнг у ватанига қайтиб, "Флуминенсе"га ўтди. Биринчи мавсумида Либертадорес Кубогини ютиб, мухлисларни кўплаб голлари билан қувонтирди. Аммо кейин яна мураббий билан келишмовчилик сабаб клуб билан шартномасини бекор қилди.
Хамес Родригес
Колумбиялик футболчи "Реал"дан кетгач, ўзига жой тополмади. У "Эвертон"да Анчелотти даврида яхши ўйнади, сўнг Қатарга йўл олди. У ердаги ҳаётдан норози бўлган Хамес Европага қайтди ва "Олимпиакос"да яхши мавсум ўтказди.
2023 йилда "Сан-Паулу"га ўтган бўлса-да, унга кўп имконият берилмади. Аммо 2024 йилдаги Копа Америкада порлаб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Кейинчалик "Райо Вальекано" билан шартнома имзолади, аммо Ла Лигада кам ўйнамоқда.
Лука Йович
"Фиорентина"да яхши мавсум ўтказган сербиялик ҳужумчи кейин "Милан"га ўтди. Аммо у ерда ҳам захирада қолиб кетди. 26 ёшли Йовичга ҳали ўзини кўрсатиш учун вақт бор.
Мариано Диас
"Реал"га қайтгач, ҳужумчи катта кутилмаларни оқлай олмади. 2023 йилда "Севилья"га ўтди, лекин у ерда ҳам ўзига жой топа олмади. Ҳозирда Мариано клубсиз қолган.
Карим Бензема
Бензема Саудия Арабистонига йўл олди. У "Ал-Иттиҳод"да мураббийлар билан келишмовчиликка дуч келса-да, янги мураббий Лоран Блан келгандан кейин ўз ўйинини топди. Ҳозирда 8 та ўйинда 8 гол уришга эришган.
Иско
"Севилья"дан кетганидан кейин "Бетис"га ўтди ва Ла Лиганинг энг яхши футболчиси бўлди. Аммо оғир жароҳатлар унинг фаолиятига таъсир қилмоқда.
Марко Асенсио
Асенсио "Реал"дан кейин "ПСЖ"да ўйнамоқда. Унинг иқтидорига катта эътибор қаратилмаяпти, лекин 28 ёшдаги футболчида ҳали вақт бор.
Серхио Рамос
Рамос "Реал"дан кейин "ПСЖ"да икки мавсум ўйнади ва сўнгра "Севилья"га қайтди. Ҳозирда шартномасиз қолган ва кейинги манзили ҳали номаълум.
Хулоса: "Реал"дан кетган футболчиларнинг аксари карьераси тушкунликка юз тутади. Аммо баъзи ўйинчилар ҳали ҳам ўзини кўрсатиш имконига эга.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия иттифоқчилари Украинага қарши урушда бевосита иштирок этганидан сўнг, Учинчи жаҳон уруши бошланди, деб ҳисоблайди Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний.
Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский можаронинг давом этишидан манфаатдор, чунки бу туфайли Киев Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олади, деди Словакия бош вазири Роберт Фико .
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир ал-Бусаидий Тошкентда султонлик миллий байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида гапирди.
Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .
Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудига ATACMS ва Storm Shadow ракета зарбалари билан боғлиқ махсус мурожаатида Россия армияси Украинани энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири - «Орешник» деб номланган ядросиз баллистик ракета билан урганини хабар қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Владимир Путин Кремлда қолса, Киев ўз ҳудудининг бир қисмини вақтинча Россия томонидан босиб олинишига рози бўлиши мумкинлигини айтди.
Россияни мағлуб этиш учун Киевга бугун урушнинг кейинги босқичи эмас, балки тегишли миқдорда юқори технологияли қуроллар керак, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.