«Реал» Азар жамоани тарк этишини эълон қилди

«Реал» Азар жамоани тарк этишини эълон қилди

«Реал» мавсум якунида Эден Азар жамоани тарк этишини эълон қилди.

Мадрид клуби ва 32 ёшли бельгиялик 30 июндан шартномани бекор қилишга келишиб олишди. Аслида битим 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланганди.

Яримҳимоячи «Реал»га 2019 йилнинг ёзида 115 млн евро эвазига «Челси»дан ўтганди. У «қаймоқрангилар» билан 8та совринни қўлга киритди: Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Европа Суперкубоги, Испания Кубоги, 2 мартадан Ла Лига ва Испания Суперкубоги.

Хабар қилинишича, Азар фаолиятини якунлаши мумкин.

Футболчи мадридликлар сафида жами 76та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди.

Эден бу мавсумда барча мусобақаларда 10та баҳсда майдонга тушиб, атиги 392 дақиқа ҳаракат қилди.

Шунингдек, «Реал» захира ҳужумчиси Мариано Диаснинг ҳам жамоани тарк этишини маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!