Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6203, 09.04.2021й) асосида Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди;
👉 Шунингдек, Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5069, 09.04.2021й) асосида:
➖ Улуғбек Ахмадович Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
➖ Абдулазиз Ўролбоевич Ақкулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
➖ Авазжон Қудратиллаевич Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
➖Зариф Очилович Казаков туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
👉 Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5067, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Хужамқулович Муротов лавозимидан озод этилди;
👉 Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5068, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Умарович Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.