Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг меҳрибонликлари

A A A
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг меҳрибонликлари

Ҳунайн куни. Аллоҳ Расулига Ҳавозин ўлжаларини насиб қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурайшлик кишиларга ундан бера бошладилар. (Қурайшликлардан бирига) юз туя бердилар. Шунда ансорийлардан баъзилари: “Расулуллоҳни Аллоҳ мағфират қилсин-у, Қурайшга бериб, бизни тарк қилмоқдалар!” – дейишди. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб келди. Барча ансорий саҳобаларни Маккадан узоқроқдаги бир водийга жамладилар ва уларга хутба қилиб, меҳру муҳаббатга, меҳр-шафқатга йўғрилган нафис сўзларни зикр қилдилар. Қани энди, шу сўзларни ҳар бир мусулмон ёдлаб олса, мен буни жуда хоҳлар эдим. Аллоҳга ҳамду сано айтиб, кейин: “Эй ансорлар жамоаси! Менга сизлардан нега бундай хабар келмоқда?! Сизларни адашган ҳолингизда топмадимми, Аллоҳ мен туфайли сизларни ҳидоят қилди-ку?! Бўлиниб ҳар томонга тарқалган эдингиз, мен туфайли сизларни улфат-ҳамжиҳат қилди-ку?! Камбағал эдингиз, мен сабабли бой бўлдингиз-ку?!” – дедилар. Шунда Ансорлар: “Ҳа, рост, тўғри айтдингиз, Аллоҳ ва Расули миннат қилишга лойиқироқ!” – дейишди.

Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муддат тўхтаб туриб: “Менга жавоб бермайсизларми?” – дедилар. “Жавоб бердик, ё Расулуллоҳ, рост. Тўғри айтдингиз, Аллоҳ ва Расули миннат қилишга лойиқроқ”, – дейишди.

Шунда Расулуллоҳ: “Сизлар хоҳласангиз, мана бундай деб айтсангиз, тўғри айтган ва (бошқалар ҳам) сизларни тўғри деган бўларди: “Бизнинг олдимизга (юртингиздан) қувилиб келган эдингиз, биз бошпана бердик, ёлғончига чиқарилган эдингиз, биз сизни рост деб билдик, камбағал ҳолингизда келган эдингиз, биз юпатиб таскин бердик!” – айтинглар, айтаверинглар (мен розиман). “Агар шундай десангиз (ҳақингиз бор), тўғри айтган ва (бошқалар ҳам) сизларни тўғри деган бўлади!” – дедилар. Шунда ансорлар: “Йўқ. Йўқ, миннат қилишга Аллоҳ ва Расули ҳақлироқ”, – дейишди.

Кейин Расулуллоҳ яна уларга юзланиб: “Эй ансорлар жамоаси! Ўзингизга берилган дунё (бойлиги)ни оз деб билдингизми, мен уларнинг қалбини улфат қилиб Исломга киритиш учун берган ва сизларга эса Исломингизни топширган эдим! Одамлар (уйларига) қўй ва туялар билан кетганида, сизлар ўз чодирларингизга Расулуллоҳ билан бирга кетишингизга рози эмасмисизлар?! Аллоҳга қасамки, сизлар олиб қайтаётган нарса улар олиб қайтаётган нарсадан яхшидир!

Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мадина сафари бўлмаганида, мен ҳам ансорлардан бири бўлар эдим. Одамлар (чопонимнинг)аврасидир, ансорлар эса астаридир (кийимнинг астари одамга яқин турганидан ансорларни ҳам ўзига яқин олиб айтганлар).

Яқинда нишонасини топасизлар, сабр қилинглар, ҳатто мен билан Ҳавз (Кавсар)да учрашасизлар!” – дедилар. Кейин: “Аллоҳим, ансорларни раҳм қил ва уларнинг болаларини раҳм қил ва болаларининг болаларини раҳм қил!” – деб дуо қилдилар.

Бу нафис сўзлардан барча одамлар йиғладилар, кўзларининг ёшлари сабаб соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ушбу хутба ва бу сўзлар ортидан саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳрибонликларини ҳис қилиш учун бу гапларни ҳар бир мусулмон тушунишга, ёд олишга ва такрорлаб юришга ҳаракат қилиши керак.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиоланинг режалари бузилиб кетди

АПЛ тақвимидаги ўзгаришлар «Манчестер Сити»нинг ғазабини қўзитиб юборди.

Франция президенти «ПСЖ» – «Бавария» учрашувининг аниқ ҳисобини айтди

Бугун, 28 апрель куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини қабул қилади.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Айблов тафсилотлари ва тергов жараёни расман ошкор этилмаяпти. Манбаларга кўра, иш “75 мактуб” деб аталган мурожаат билан боғлиқ.

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.

Парижда "отишма": "ПСЖ" "Бавария"ни енгди (видео)

Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.