Расулуллоҳ алайҳиссалом: Уч нарса ҳалок қилувчидир...

A A A
Расулуллоҳ алайҳиссалом: Уч нарса ҳалок қилувчидир...

“Ужб” сўзи луғатда “кеккайиш”, “такаббурлик” ва “фахрланиш” маъноларини англатади. Уламолар инсонда вужудга келадиган ужб сифатини турлича таърифлашган.

Роғиб Асфаҳоний: Ужб – инсон ўзини ўзи ҳақли бўлмаган даражага ҳақлиман деб ўйлашидир, деган.

Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ: Ужб – неъматни ҳақиқий неъмат берувчига нисбат беришни унитиб, уни ўзида катта санаб унга суяниб қолишдир, деган.

Ибн Абдуссалом: Инсон ўзига берилган неъмат ёки яхши амални Аллоҳдан эканини унитиши ва буларни ўз нафсидан деб хурсанд бўлиши ужбдир, деган.

Аллоҳ таоло мутлоқ суймайдиган кибр ҳам айни мана шу ужб, яъни ўзидан-ўзи фахрланиш ортидан юзага келади. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда ужбни ёмонлаб зикр қилган. Аллоҳ таоло Ҳунайн ғазоти кунида мусулмонларнинг мағлубиятга ужб сабаб бўлганини эслатиб шундай дейди:

“...Ҳунайн кунида (сон жиҳатдан) кўплигингиз сизларни мағрурлантирган эди, аммо (бу) сизлардан бирор нарсани даф қила олмади” ("Табва" сураси, 25 оят).

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса ҳалок қилувчидир: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавои-нафс ва киши ўз нафси билан фахрланиши” – дедилар (Баззор ривояти).

Бошқа бир ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ужбни катта гуноҳлардан бири эканини айтиб шундай деганлар: “Агар сизлар бирор гуноҳ қилмайдиган бўлганларингизда, мен сизларга бунданда каттароғидан қўрққан бўлар эдим. У ужбдир” (Баззор Анаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ҳалокат иккита нарсада: Ужб ва Аллоҳнинг раҳматидан умидни узишда”, деган. Маълумки, бахт-саодатга талаб қилиш билан эришилади. Умидни узган одам талаб қилмайди. Ўзидан ўзи фахрланган одам мақсадга эришиб бўлдим деб ўйлайди ва ҳаракат қилмайди. Шунинг учун ҳам ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу икки сифатни ҳалокат сабабчилари сифатида айтган.

Али розияллоҳу анҳу: “Ўзидан ўзи фахрланиш тўғриликни зидди ва ақлларнинг офатидир”, деб бежиз айтмаган.

Шерозий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Билгинки, ужб энг ёмон сифатдир. У фазилатларни тортиб олиб, пасткашлик келтиради. Нафратни келтириб чиқариб, яхшиликларни йўқ қилади. Ёмонликларни ошкор қилиб, ҳалокатга олиб боради”.

Уламолар ужбни саккизта қисми мавжуд эканини айтишиб, буларнинг олдини олиш йўлларини ҳам таъкидлаб ўтишган.

Биринчиси, инсон ўзининг хилқатининг гўзаллигига қараб фахрланади. Буни Аллоҳнинг неъмати эканини ва бир лаҳзада йўқ бўлиб қолишини унутади. Бунинг олдини олиш учун биринчи нимадан яратилгану, оқибатда яна нимага қайтишини мулоҳаза қилсин.

Иккинчиси, ўзига берилган куч-қувват бўлиб, унга шукр келтиришни унутиб, ушбу куч-қувватни ато этган зотга суянишни тарк қилиб қўяди. Бунинг олдини олиш учун ҳақиқий куч-қувват эгаси Аллоҳ эканини эътироф этиб шукр келтирсин. Ўзидаги куч-қувват тортиб олиниб, энг заиф бандага айланиб қолишини унутмасин.

Учинчиси, ақл бўлиб,  уни чиройли санаб бундай ақл фақат менда бор деб ўйлаб қолади. Бунинг олдини олиш учун, аввало Аллоҳга қайта-қайта шукр келтирсин. Бу неъмат бошқаларга берилмагандек, ўзидан ҳам олиб қўйилиши мумкин эканини ўйлаб кўрсин. Ақл сабабли қанчалаб илмга эга бўлмасин, барибир оз эканини унитмасин.

Тўртинчиси, улуғ насабга эга бўлиш бўлиб, у билан фахрланиши ва шу сабабли мен кўплаб одамлардан афзалман деб қолиши. Бунинг олдини олиш учун, насаб бирор савоб келтирмаслиги ёки бирор азобни даф қилмаслигини билсин. Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматли инсон тақводор инсондир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима ва аммалари София розияллоҳу анҳумоларга “Мен сизларга Аллоҳдан бирор нарсани беҳожат қила олмасман” деганлар. Бунинг олдини олиш учун, насаб билан фахрланиш бу бошқанинг камоли билан ўзини азиз тутиш эканини билсин. Сўнг яна, яқин (тирик) отаси нутфадан пайдо бўлганини ва узоқ (вафот этган) бобоси тупроққа айланиб бўлганини ҳам билиб қўйсин.

Бешинчиси, золим ҳукмдорларга ўзини нисбатини бериб, улар билан фахрланиши. Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: Бу ниҳоятда нодонлик бўлиб, бунинг олдини олиш учун, золимлар Аллоҳнинг ҳузурида хорланиб ғазабга дучор бўлишларини ўйлаб кўрсин.

Олтинчиси, фарзандлари, қариндошлари ва ўзига тобеъ кишиларнинг кўплигига ишониб, Аллоҳга суянишни ва Унга таваккул қилишни унутиб қўйиши. Бунинг олдини олиш учун, ҳақиқий кўмак берувчи зот Аллоҳ эканини аниқ билсин. Албатта, уларнинг кўплиги ўлим вақтида бирор фойда бермаслигини тушунсин.

Еттинчиси, мол-дунёнинг кўплиги бўлиб, унга суяниб қолиши. Аллоҳ таоло бунинг мисолини икки боғ эгасини хабарини бериш билан келтирган: “Яна унинг бойлиги ҳам бор эди. Бас, у биродарига мурожаат қилиб: “Менинг бойлигим сеникидан кўпроқ ва одамларим кучлироқ” - деди” (Каҳф сураси, 34-оят). Бунинг олдини олиш учун, мол-дунёни фитна эканини ва унинг офатга учрайдиган сабаблари бир қанчалигини билсин.

Саккизинчиси, хато фикрга эга бўлиб қолиб, буни неъмат деб ўйлаб қолиши. Аслида эса, бу азобдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

“Ахир, (қилган) ёмон иши ўзига чиройли кўрсатилиб, уни гўзал (иш) деб ўйлаган кимса (ҳидоят топган зот каби бўлармиди)?!” (Фотир сураси, 8-оят).  Бунинг олдини олиш бошқаларидан қаттиқроқ бўлади. Чунки хато фикр эгаси, ўзининг хатоси сабабли нодондир. Бунинг олдини олиш учун, ўзининг фикрига суяниб алданиб қолмаслиги керак. Ўзининг фикрини Қуръон ёки ҳадис ёки соғлом ақлий далил қувватласа шунда фикрига қараб иш қилсин.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб айтиш керакки, кўпинча инсонда ужбнинг пайдо бўлишига атрофдаги маддоҳларнинг мақтовлари ва олқишлари ҳам сабаб бўлади. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бошқа бир кишини мақтади. Шунда Пайғамбаримиз: Ҳолингга вой бўлсин, биродарингни бўйнини синдирдинг, деб бир неча маротаба такрорладилар. Сўнг: Сизлардан бирингиз бошқани чорасиз мақташга тўғри келиб қолса “Мен уни шундай деб ўйлайман. Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Мен Аллоҳга ҳеч кимни покламайман” – десин", дедилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: Мақташ сўйишдир, деган.

Шу сабабдан оқил инсон атрофидаги маддоҳларнинг олқишларига эмас, балки қалби соф дўстларнинг маслаҳатларига қулоқ солиши лозим. Зеро мана шундай дўстларгина яхшилик ва айбларга кўзгу бўладилар. Инсон ўзича яхши деб ўйлаб эътиборсиз қолдирган ёмонликларидан огоҳ этадилар.

Анас ибн Молик розяияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Агар унда бирор айбни кўрса, тузатади” – деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Умар розияллоҳу анҳу: Айбларимни кўрсатиб қўйган инсонни Аллоҳ раҳм қилсин, дер эди.

Мовардий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Кибр ва ужб инсондаги фазилатларни тортиб олиб, разил-ёмон сифатларни келтиради. Кибр ва ужб эгаси насиҳатчининг насиҳатига ва одоб берувчининг таълимига қулоқ солмай қўяди. Чунки кибр инсон бирор даражага эришганда ва ужб эса инсон бирор фазилатга эга бўлганда  юзага келиб қолади. Шунда мутакаббир ўзини таълим берувчининг мартабасидан юқори қўяди. Ужб эгаси эса ўз фазлини одоб берувчиникидан ортиқ санайди”.

Шундай экан, ужб инсонга кўплаб зарарлар келтиради. Ужбнинг оқибати кибрга олиб боришининг ўзи унинг офтига кифоя қилади десак муболаға бўлмайди. Зеро, шайтоннинг Аллоҳга осий бўлишига кибри сабаб бўлгани барчамизга маълум. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ ужбнинг зарарли оқибатларидан огоҳлантириб айтади: Ужб гуноҳларни унутиб уларга бепарво бўлиб қолишга сабаб бўлади. Ужб соҳиби қилаётган ибодатларини ва амалларини катта санаб фахрланиб қолади. Ушбу ибодатларни қилаётганидан Аллоҳга миннат қилишгача боради. Ўз ибодатларидан ужбга тушгани сари бунинг ёмон оқибатларини ҳам унутиб боради. Ким амалларини ёмон оқибат билан якун топишига эътибор қилмаса қилаётган ҳаракатлари зое бўлиб қолаверади. Ужб эгаси ўз нафси ва фикри билан алданиб қолиб, Аллоҳнинг макри ва азобидан хотиржам бўлиб қолади. У ўз нафсини мақтаб бирор айб ва камчиликлардан холи деб билади. Натижада бошқалар билан маслаҳатлашиш ёки бирор билмаган нарсасини сўрашни ўзига ор билиб, ўз фикри билан кифояланиб қолади. Энг ёмони ўзининг хато фикрини тўғри деб билиб, ўзидан шундай фикр чиққанидан хурсанд бўлиб ўша фикрида қатъий туриб олишидир. Гоҳо бу нарса уни ҳалокатига сабаб бўлади. Айниқса унинг бу хато фикри дин ишларига тегишли фикр бўлса. Шунинг учун ҳам ужб ҳалокатга олиб борувчи иллатлардан бири сифатида саналган. Ужб эгасининг мен мақсадга эришиб бўлдим деб амал қилишдан тўхтаб қолиши, ужбнинг энг катта офтларидан биридир. Бу эса шубҳасиз очиқ ойдин ҳалокатдан бошқа нарса эмас.

Дарҳақиқат, бугунги кунимизда озгина илм ўқиб ёки эшитиб, лекин уқимай ўзини “олим”ман деб юрган ёшларимиз борлиги хеч кимга сир эмас. Улар ўзларидаги ана шу озгина илм билан кифояланиб ва шундан хурсанд бўлиб ҳамда бўлди мақсадга эришдим деб, юришларига нафсларига ўрнашиб қолган ужб сабабдир эҳтимол. Ўзларини қўлларига китоб олиб бир қатор ўқишга сабрлари етмасдан туриб, ўнлаб мужалладли китоблар ёзган мужтаҳид уламоларга тил теккизишлари ачинарли ҳолатдир. Илм ва салоҳияти етмаган ҳолда оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларидан ўзларининг хато фикрларига асосланиб ҳукм олмоқчи бўладилар. Мустаҳкам илм ва асосли далилга суянмасдан туриб оят ва ҳадислардан тўғридан тўғри ҳукм олиб бўлмайди, деган уламоларнинг насиҳатига қулоқ солишни ўзларига эп кўрмайдилар. Натижада ўзларини ҳам бошқаларни ҳам адшишига сабаб бўлиб қоладилар.

Ушбу хатоларни тузатиш учун илм ўқийлик, нафсимизни зикр, тиловати Қуръон, саловатлар ила сайқаллаб ужб ва кибр каби иллатлардан софлайлик. Мужтаҳид уламолар ва уларнинг мўътабар асарларини ҳурматини ўз ўрнига қўяйлик. Энг муҳими, “Ким мен олимман деса, у жоҳилдир” деган насиҳатни унутмайлик!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Роналду Жоржина Родригесга мурожаат қилди

"Ан-Наср" клуби ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қаллиғи Жоржина Родригесни 32 ёшга тўлгани билан табриклади.

Николай Валуев: "Марказий Осиё давлатларига ҳеч қачон таҳдид қилмаганман"

Валуевнинг сўзларига кўра, бу видео бошидан охиригача қайта ишланган ва интернетда нафрат қўзғатиш учун тарқатилган.

Саратоннинг давоси топилди!

Ҳозирча сичқонларда ўтказилган экспериментал синовлар ақлбовар қилмас натижалар кўрсатди.

Хитой қуролли кучлари энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди

Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Майк Хаккаби: "Исроилни ёқтирмасангиз, телефон ишлатманг!"

Унда Қуддусдаги Ҳадассаҳ Medical ёки Тел-Авивдаги Шеба Medical марказларига раҳмат айтинг.

Уюштирилган суиқасдда ҳоким омон қолди

Бу ҳақда Филиппин давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Дунёдаги энг кучли армиялар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидан Бутан, Белиз, Марказий Африка Республикаси каби мамлакатлар ўрин олган.

Қашқадарёда сув танқислигига ечим сифатида сунъий музликлар барпо этилди

Шаҳрисабз туманининг Сарчашма маҳалласида янги инновацион технологиялар асосида сунъий музлик объектлари барпо этилди.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

Дурдона Ҳакимованинг жасади ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Истанбулдаги консулхона хабар берди.

Пеп Гвардиола Фаластин ҳақида нутқ сўзлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Каталонияда ўтган хайрия концертида Фаластин ҳақида нутқ сўзлади.

Тинчлик кенгашида 27 та давлат: кимлар 1 млрд доллар тўлайди?

АҚШ маъмурияти қарийб 50 та давлат раҳбарига мазкур кенгашта иштирок этиш бўйича таклифномалар юборган.

"Мен учун Москвада Путин билан учрашиш имконсиз"

Агар у қарор қилса, мен Путинни Киевга келишга таклиф қиламан, албатта.

Россия ТИВ БМТнинг Қрим ва Донбасс ҳақидаги сўзларини "тутуриқсиз хулоса" деб баҳолади

Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия БМТга Донбасс, Новороссия ва Қрим халқларининг Гренландия сингари ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқини тан олиш ҳақида сўров юборганини маълум қилганди.

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда «Trisha Kerstin 3» номли Ro-Ro туридаги паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Қўшимча икки жасад топилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.

Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Исроил мудофаа армияси Ғазода уруш бошланганидан бери тахминан 71 минг фаластинлик ҳалок бўлганини илк бор тан олди

Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.

Жиззахда "Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.

Самарқандда танишини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган шахслар ушланди

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.

Андижонда эркак ўз хотинини мактабда пичоқлаб ўлдирди

Ушбу пайт, эркакнинг акаси уни кўриб қолиб, шифохонага олиб боради ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинади.

CSIS: Урушда 325 минг рус, 140 минг украин ҳарбийлари ҳалок бўлган

АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.

Трампнинг Эрон бўйича баёноти ортидан нефть нархлари ошди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ҳақидаги баёнотидан сўнг нефть нархлари ўсиш кўрсатди. Brent маркали нефть нархи 1 фоизга кўтарилди.

Ҳиндистонда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар орасида вазир ўринбосари ҳам бор

Мумбайдан учган Learjet 45 бизнес-жети Барамати аэропорти яқинида қўнишга уринаётганда ҳалокатга учради.

Андижонда нарколаборатория фош этилди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ҳисобланади.

Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун энг маъқул ҳудуд қайси?

Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.

1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта "права" берилган

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси ва 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

Туркияда аёллар ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши ортидан намойишларга чиқди — ОАВ

Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Индонезияда кўчки қурбонлари сони 48 нафарга етди

Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар агентлигига таяниб Antara агентлиги хабар берди.

Европа Иттифоқи россиялик дипломатларнинг ҳаракатланишини чекловчи янги қоидаларни жорий этди

Европа Иттифоқи Россия дипломатлари учун ҳаракатланиш эркинлигини сезиларли даражада чекловчи янги қоидаларни қабул қилди.

Эрондаги намойишларни босиш кундан-кунга ўта қотилона бўлиб бормоқда

Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.